Анқарада турк тилида «Алаш туғи остида» ҳужжатли фильми намойиш қилинди. Ташкилотчилар: Қозоғистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси ва «Кўкту» жамоат ташкилоти бу тадбирни ушбу ҳаракатнинг 105 йиллиги ва мамлакатимиз мустақиллиги кунига бағишлади. Шунингдек, иштирокчилар Алаш Ўрда арбоблари фаолият йўналишлари ва тақдири ҳақида гапиришди.
Фатиҳ Килешчиўғлу, Ҳожи байрам университети профессори:
- Фильмдан катта таассурот олдим. Туркияда «Алаш»ни миллий-озодлик ҳаракати сифатида билишади. Лекин биз унинг қандай тузилгани, қаҳрамонлари тақдири ҳақида кўп нарса билмаймиз. Шундай тадбирларни кўпайтириш зарур. Биз «Алаш Ўрда»ни чуқурроқ ўрганиш, лекцияларимизда у ҳақда гапиришни истаймиз.
Назерке Ахметова, талаба:
- Маҳаллий олий таълим даргоҳи талабасиман. Бу тадбирга барча танишларим, дўст-дугоналаримни олиб келдим. Турли давлатлардан келган танишларим кўп. Улар Қозоғистон тарихи билан қизиқади. Фильмни томоша қиларканмиз, буюк юртдошларимиз билан фахрландик.
Абдумалик Сарманов таржимаси