Пойтахтда ҳайкалтарошлар кўргазмаси ўтказиляпти

Пойтахтда ҳайкалтарошлар кўргазмаси ўтказиляпти

Пойтахт аҳли ва меҳмонлари қоғоз, пластик ва латундан ишланган ғаройиб снъат асарларини томоша қилиши мумкин. Ёш ижодкор Абилай Мурашбеков асосан айнан шу материаллардан санъат асарлари тайёрлашда фойдаланди. Пойтахтда унинг дастлабки хусусий кўргазмаси очилди. Карантин чекловлари туфайли Абилай анча вақтдан буён устахонасига етиб боролмаётган эди. Лекин илҳом келганида чекловларни енгиб ўтиш зарур. Ҳайкалтарош қўли етадиган материалларни санъат асарларига айлантира бошлади. Ўз кўргазмасини у «Тортишиш» деб атагани бежиз эмас. Унинг ҳар бир иши ковид даврида рўёбга чиқариш қийин бўлган одамларнинг ўзаро мулоқотга муштоқлигини акс эттиради. Айтмоқчи, яқинда уста халқаро онлайн кўргазмада қатнашди ва ҳали равишда эътибор қозонди.

Абилай Мурашбеков, ҳайкалтарош:

- Режаларга келсак. Устахоналар очилганидан сўнг албатта темир конструкцияларга кўчаман. Ҳар бир ишим эҳтирос билан ясалган. Миямда аксини кўриб оламан ва уни ҳажмли кўринишда чиқаришга интиламан. Ҳақиқий ҳайкалтарош бўлсангиз бундан завқ оласиз. Ҳиссиётларни, фикрларни ҳажмда кўрсатиш. Уч ўлчамли дунёда.