Пойтахтда япон маданияти кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Пойтахтда япон маданияти кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Экспозицияда 50 тача экспонат мавжуд, улар япон маданиятининг турли даврларини ўз ичига олган. Ҳар бирининг ўз тарихи бор. Масалан, ташриф буюрувчилар дастурхон тузаш маросими билан танишиши мумкин. Япония аҳолиси бунга катта эътибор қаратиши кўпчиликка маълум. Бундан ташқари, сопол, бронза ва бамбукдан ясалган турли декоратив-амалий ва маиший буюмлар тақдим этилган. Таъкидлаш лозимки, кўргазма Қозоғистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган.

Лейла Сарсенбаева, нафис буюмлар галереяси директори:

- Тақдим этилган буюмларнинг ўзидан ҳам кўра кўпроқ техника тўғрисида ахборот ташийди. Япон санъати буюмлари ўзига хос, қизиқарли техникага эга, жуда қисқа восита ёрдамида, маъносини тушуниб олишингиз учун узоқ кузатиб туришни талаб қиладиган илоҳий буюмлар орқали улар чуқур мазмун бера олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси