Астанада Махатма Гандига ҳайкал қўйилди

Астанада Махатма Гандига ҳайкал қўйилди

Астанада Ҳиндистон миллий қаҳрамони монументи қўйилди. Махатма Ганди ҳайкали соҳилбўйига ўрнатилди. Тантанали тадбирда икки давлат дипломатлари ва консуллари қатнашди. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Минакши Лекхи таъкидлашича, ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатишганига 30 йил тўлган икки давлат қардошлик ришталарини ривожлантиряпти. Мазкур ҳайкалнинг ўрнатилиши ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик рамзи ҳисобланади.

Минакаши Лекхи, Ҳиндистон ташқи ишлар ва маданият давлат вазири:

- Мамлакатингизга охирги марта келганимда Қозоғистон раҳбариятига ҳинд туристлари учун визасиз тартиб жорий этишни сўрагандим. Бу масала ҳал қилинди. Қозоғистон Ҳиндистон фуқаролари учун 14 кунлик визасиз тартиб жорий этди. Бунинг учун миннатдорчилик билдираман,

Серик Жарасбаев, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири ўринбосари:

- Жорий йил ёзида Янги Деҳлида Абай Қўнонбоевга ёдгорлик очилди. Айни вақтда, Астанада Махатма Ганди ҳайкали ўрнатилди. Бу нарса икки мамлакат ҳамкорлиги ва ўзаро алоқалари борасида рамзий мазмунга эга, деб ўйлайман. Маданий, иқтисодий ришталар билан боғланганмиз, бу ёдгорлик ривожланиш рамзига айланади,

Абдумалик Сарманов таржимаси