Пойтахтда янги лойиҳалар рўёбга чиқарилади

Пойтахтда янги лойиҳалар рўёбга чиқарилади

Ўтган йили Қозоғистон пойтахтида хорижий капитал иштирокида бир қатор ишлаб чиқаришлар йўлга қўйилди. Астана шаҳри ҳокимлиги берган маълумотга кўра, инвесторлар – турк бизнесменлари. Таъкидлаш лозимки, янги корхоналар қурилиш, кимё, ёғочни қайта ишлаш, фармацевтика саноати ва машинасозлик йўналишларида иш юритади. Йирик турк компанияларидан бири тиббиёт ускуналари ишлаб чиқарувчи завод учун 2 миллиард тенге сармоя киритди. Бошқа инвестор шаҳарда металл маҳсулотлари, ПВХ-деразалар, витражлар, тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш ниятида. Корхонага 21 миллиард тенге маблағ сарфланган. Астанада қурилиш материаллари, лак-бўёқ маҳсулотлари заводлари, уй-қурилиш комбинати, махсус техника ва мебель йиғиш корхоналари очилади. Ҳар бир инвестициявий лойиҳа қўшимча иш ўринлари яратади, дея таъкидланган ҳокимликда.

Абдумалик Сарманов таржимаси