Осмон ости мамлакати қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик қилиш ниятида. Мамлакат ХХРга нефть, мис, табиий газ, шунингдек, ноорганик химия, ферроқотишмалар, уран ва ўсимлик ёғи етказиб беради. Хитойдан эса асосан ускуналар, автомобиллар, қора металлдан ясалган буюмлар, шиналар, йўл-қурилиш техникаси олинади. Эслатамиз, Қозоғистон ва ХХР ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 2022 йилда 24 миллиард долларни ташкил қилди. Томонлар 2030 йилгача товар айланмасини 35 миллиард долларга етказиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси