Қозоғистон кунгабоқар уруғи экспортини чеклади

Қозоғистон кунгабоқар уруғи экспортини чеклади

Бугундан бошлаб Қозоғистондан кунгабоқар уруғи олиб чиқилишига чеклов қўйилди. Мамлакат Молия вазирлиги давлат даромадлари қўмитаси маълум қилишича, сентябрь охиригача бу борада квоталар асосида иш юритилади. Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун шу тариқа иш тутишга тўғри келди. Таъкидлаш лозимки, бу чеклов божхона жараёнлари бошланган товарларга таъсир қилмайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.