«Маълумотларни
қайта ишлаш марказлари водийси»га 30 миллиард доллар сармоя жалб этилиши
кутиляпти. Шу кунларда йирик халқаро компаниялар билан музокаралар давом этяпти. Экотизим Экибастуз яқинида яратилади. Қозоғистон Бош вазири объект стратегик аҳамиятга эгалигини таъкидлади, лойиҳани жадал рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар ва инфратузилмалар яратишни топширди. Махсус зонада ҳисоб-китоб инфратузилмаси, булутли сервислар
ва сунъий идрок билан ишловчи қувватлар бўлади. Лойиҳа доирасида 15 километр узунликда электр ўтказиш линиялари, 300 МВт қувватга эга подстанциялардан иборат инфратузилма қурилиши кўзда
тутилган. Бу кўрсаткич келажакда 1 Гвтга етиши кутиляпти.
Ғиззат Байтурсинов, Қозоғистон Республикаси Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт
вазирлиги Рақамли активлар ва илғор технологиялар қўмитаси раиси:
- «Қозоқтелеком» компанияси бу лойиҳанинг оператори бўлиши кутиляпти. У Павлодар вилояти ҳокимлиги билан бирга тегишли инфратузилма яратади. Бугунги кунда 200 гектар ер ажратилди.
Келажакда у 1 минг 300 гектарга етказилиши кутиляпти. Лойиҳа доирасида маълумотларни қайта ишлаш марказлари
билан шуғулланувчи йирик халқаро компания бозоримизга кириб келишини кутяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

