Пойтахт инфратузилмаларини ривожлантириш учун интеллектуал ва рақамли ечимлар зарур. Нур-Султон ҳокимлиги Astana Hub билан бирга айти-лойиҳалар танловини эълон қилди. Бош критерий – улар шаҳарга фойда келтириши, смарт-технологиялар ёрдамида пойтахтликларнинг кундалик ҳаётини енгиллаштириши керак. Шу билан бирга, мутахассислар таъкидлашича, танловда бозорга киритилган тайёр маҳсулотга эга стартап-лойиҳлар иштирок этади. Турли соҳаларга – таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой-коммунал хўжалик, экология, хавфсизлик ва транспортга мансуб бўлиши мумкин. Аризалар 22 августгача Astana Hubда қабул қилинади. Энг яхшилари 26 августда, питчингда саралаб олинади. Қатнашчилар ўз лойиҳасининг шаҳарга кераклигини исботлаб бериши лозим.
Асем Тўлегенқизи, Astana Hub корпоратив инновациялар ва рақамли билимлар офиси бош менежери:
- Масалан, бизда тирбандлик билан боғлиқ муаммо мавжуд. Шаҳар алгоритмини самаралироқ қилиб қайта тузишга ёрдам берувчи айти-компания келса, менимча, ҳамма автомобиль ҳайдовчилари мамнун бўларди. Ариза бериш зарур, фақат сизда тайёр ечим бўлиши шарт. Айти-бозор учун ажойиб таклиф бердик. Кўплаб буюртмачилар бўлиши аниқ. Шаҳар жуда кенг, илгарилатишда реклама билан ёрдламлашамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.