Туркистонда туркшунослар халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда. Тадбир маърифатчи, лингвист, туркшунос Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллигига бағишланган. Анжуманга бешта давлатдан олимлар келган. ЮНЕСКО Бош директори ўринбосари Габриэла Рамос тадбирда онлайн форматда қатнашди. Конгрессда маълум қилинишича, жорий йилда Ахмет Байтурсинов асарларини чоп этиш, архив материалларни излаб топиш, мукофот ва кўкрак нишонлари таъсис этиш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Унинг номи мактаб, кўчаларга, Қўстанайдаги аэропортга берилди. Яқин келажакда маърифатчининг 12 томли асарлар тўплами 4 тилда - қозоқ, рус, инглиз ва турк тилларида китобхонларга тақдим этилади.
Гулжанат Ержиласун, профессор /Туркия/
- Жорий йилда биз Байтурсинов асарлари тақдимотини тайёрладик, у 8 декабрда ўтказилади. У айни шу санада отилган. Биз худди шу куни йил якунларини чиқариш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси