Пойтахтда Альберт Брем кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Пойтахтда Альберт Брем кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

“Буюк Даштга хуш келибсиз!” Пойтахтда ўтказилаётган кўргазма шундай номланади. Унда бир ярим аср муқаддам қозоқ заминига келган немис олими Альфред Бремнинг саёҳатидан ноёб экспонатларни ва унинг аввал чоп этилмаган кундалигини кўриш мумкин. Экспозиция – Германия элчихонаси ва Миллий музейнинг қўшма лойиҳаси. Директор Аристанбек Мухамедиули таъкидлашича, мазкур кўргазма икки давлат ўртасидаги яқин алоқаларнинг ёрқин ифодаси ҳисобланади. Шуни ҳам айтиш керакки, экспозицияда Альберт Брем ишларидан ташқари немис саёҳатчиси Фолькер Крейдлер фотосуратлари тақдим этилган. Брем каби у ҳам қозоқ маданияти ва тарихини, бу ўлка одамларининг атроф-муҳит билан алоқасини чуқур ўрганган.

Аристанбек Мухамедиули, Қозоғистон Республикаси миллий музейи директори:

- Альфред Брем – жаҳонга машҳур олим. Қозоқ замини бўйлаб саёҳати давомида у Олтой ўлкасига, ҳозирги Алмати минтақасига борган. Ушбу кўргазмани олимнинг шу ҳудудда яшайдиган ноёб ҳайвонлардан қанчалик завқланганини кўриб турибмиз. Хорижлик олим, шунингдек, маҳаллий аҳоли урф-одатларини ўрганган.

Тило Клиннер, Германия Федератив Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчиси:

– Бу кўргазма шунчаки бу ерда табиатшунос бўлгани, табиатни, жониворларни ўргангани тўғрисида эмас. Бу инсон Қозоғистоннинг биологик хилма-хиллигини кашф этган. Қозоғистон жуда кўп биологик турлар мавжуд бўлган ҳудуд. Улар қаторида учиб келиб-кетадиган қушлар ҳам бор. Мамлакат ҳар қандай биолог учун жуда қизиқарли жой. Биз пандемиядан сўнг шундай кенг кўламли лойиҳани амалга оширганимиздан мамнунмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси