Silk Way Star: финалда 7 нафар иштирокчи санъатини кўрсатади

Silk Way Star: финалда 7 нафар иштирокчи санъатини кўрсатади

Шанба куни «Jibek Joly» телеканали эфирида «Silk Way Star» финали ўтказилади. Тайёргарлик ишлари фаол давом этяпти. Ҳар бир иштирокчи ўз она тилида композиция ижро этади. Финалда қатнашиш шарафига муяссар бўлган етти ижрочининг бири – ўзбекистонлик ёш ва иқтидорли қўшиқчи Мадинабону Одилова. Халқаро вокал шоуси янги мухлислар тақдим этди ва унинг ижодига янги туртки берди. Вокал устаси мазкур танлов санъат чегара билмаслигини яна бир марта исботлаганини таъкидлади.

Мадинабону Одилова, Silk Way Star танлови финали қатнашчиси /Ўзбекистон/:

- Жуда катта ёрдам беришди, Ўзбекистондаги кўплаб оммавий ахборот воситалари бу янгиликни таҳлил қилди, «кўмаклашайлик», дейишди. Инстаграмдаги обуначиларимнинг кўпчилиги яхшигина тарғиб қилишди. Албатта, бу жуда яхши, кўпчилик Ўзбекистон нуфузли лойиҳа финалига чиққанидан мамнун.

Абдумалик Сарманов таржимаси