Беташар ЮНЕСКО Инсониятнинг
номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Қадимий қозоқ анъанавий
маросими инсоният бойлигига айланди. Қўмитанинг
Парагвай
пойтахтида ўтказилган йиғилишида шундай қарорга келинди. Қозоғистон давлат
маслаҳатчиси Ерлан Қарин ижтимоий тармоқдаги
саҳифасида бу ҳақда маълум қилди. Экспертлар таъкидлашича, Беташарнинг бутунжаҳон ташкилоти рўйхатидан ўрин олиши бутун
дунёнинг қозоқ маданиятига эътиборини кучайтиради, Қозоғистонга маданий
туризмни кенгайишига ёрдам беради. Эслатамиз, юртимиздан ЮНЕСКО ЮНЕСКО Инсониятнинг номоддий маданий мероси
репрезентатив рўйхатига асиқ ату, тўғизқумалақ, дўмбира чалиш, Наврўз байрами, қозоқ кураши, импровизациячи ижрочиларнинг
айтишуви киритилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

