Қозоғистонда аҳолини эмлаш ишлари тобора жадал бормоқда. Бугунги кунга келиб Спутник-V вакцинасининг биринчи дозаси билан 384 мингдан зиёд қозоғистонлик эмланди. Ҳар икки компонентни қабул қилганлар сони 106 мингдан ошган. Дарвоқе, кўчма қўшимча эмлаш пунктлари бутун мамлакат бўйлаб фаол ўрнатилмоқда. Масалан, пойтахтда шундай нуқталардан бири икки кундан буён йирик савдо-кўнгилочар марказда фаолият юритмоқда. Шу вақт ичида бу ерда 300 дан ошиқ одам эмлаш олди.
Чингиз Қурманбаев, «Шипагер» оилавий саломатлик маркази директори:
- Биз кечадан бери ишлаяпмиз, расман аҳоли учун, оммавий эмлаш ўтказамиз. Умуман, марказ ўтган ҳафта шанба куни очилган ва шу маскан ходимларини эмладик. Шанба-якшанба кунлари ходимларнинг 25 фоизи эмлаш олди. Эрталабки 10 дан бошлаб, кечки 10 га қадар фуқаролар қабул қилинади. Ҳозирда врачлар қабул қиладиган 2 та терапевт кабинети, 2 та муолажа хонаси очилган. Ҳар бир муолажа хонасида 2 нафардан ҳамшира, ҳар бир кабинетда 2 нафардан терапевт бор. 2 навбатда ишлаймиз, мос равишда бу ерда кунига 4 врач ва 8 ҳамшира бўлади. Яна 4 нафар регистратор ҳам.
Таъкидлаш керак, Қозоғистонда аҳолини эмлаш ишлари икки босқичда ўтказилади. Биринчиси қабул қилинганидан кейин вакцинанинг иккинчи компоненти фақат уч ҳафтадан кейин олинади. Муолажадан сўнг бемор врачлар томонидан синчиклаб текширилади.
Анастасия Маркварт, волонтёр:
- Биз анкета тўлдиришга ёрдам берамиз, кейин қаерга бориш, нима қилиш кераклигини тушунтирамиз. Ҳаммаси жонли навбат асосида бўлади, одамлар навбатга туради, талон олади, анкета тўлдиради, сўнг регистрациядан ўтади, шундан кейин терапевтга боради, у қон босимини, ҳароратни текширади, ҳеч қандай монелик бўлмаса, эмлаш олишга борилади, эмлашдан сўнг биз яна ярим соат уларнинг ҳолатини кузатамиз, кейингина уйга рухсат берилади.
Истаган киши олдиндан ёздирмасдан, участка шифокори йўлланмасисиз вакцина олиши мумкин. Иммунизациядан сўнг бемор махсус электрон паспорт олади. Бу келгусида эркин ҳаракатланиш ва КВИ тестисиз саёҳат қилиш имконини беради.
Илҳом Ғиёсов, Нур-Султон шаҳридан:
- Менинг ишим сафарлар билан боғлиқ. Бугун эрталаб кўнгилли равишда эмлаш олишга қарор қилдим, биринчи навбатда, оилам учун, оила ҳаммасидан муҳим. Ўзим бошлаб бердим, эртага оила аъзоларим –
аёлим, қизимни ҳам олиб келаман, соғлиғи, ўзи ва яқинларини асраш учун эмлаш олади. Ўзимни ҳозирча яхши ҳис қиляпман, бугун эмлашнинг илк босқичи эди, бари юксак даражада ўтди.
Экспертлар айтишича, эмлашдан кейин антитаначаларни аниқлаш таҳлили вакцинанинг илк дозаси олингандан кейинги 42-кунда ўтказилади. Яъни 6 ҳафтадан сўнг.