Мамлакат бош кентида эпидемиологик вазият ноқулайлигича қолмоқда. Санитария меъёрларига амал қилмаслик, яккаланиш ва карантин тартиби бузилиши коронавирусга чалиниш ҳоллари ортишига олиб келяпти. Бу ҳақда брифингда Нур-Султон шаҳар бош санитар-врачи Сархат Бейсенова маълум қилди. У шаҳарликлар энг кўп зараланаётган жойларни санаб ўтди.
Сархат Бейсенова, Нур-Султон шаҳар Бош санитар-врачи:
- Бозорларда касал юқтириш 7 фоиздан 15 фоизга, савдо объектларида 19 фоиздан 24 фоизга, офисларда 13 фоиздан 28 фоизга, парк ва дам олиш зоналарида 15 фоиздан 18 фоизга ошган, тўй ва байрам тадбирларида касал одамлар қатнашгани туфайли вирус тарқалиши 0,8 фоиздан 7 фоизгача кўпайган. Беморларнинг 8 фоизи жамоат транспортидан мунтазам фойдаланади.
Нур-Султон шаҳар бош санитар-врачи сўзларига кўра, карантин талабларига риоя қилмаётган тадбиркорлар вазиятни чуқурлаштирмоқда. Айрим бизнес объектлари эса, спикер таъкидлашича, умуман, ёпиқ эшиклар ортида ишлаяпти. Сўнгги 2,5 ойда пойтахтда 250 дан ортиқ шундай ҳолат қайд этилган, бу асосан умумий овқатланиш объектлари. Шаҳар бош эпидемиологи Ashyq иловаси кўмагида аниқланган қоидабузарликлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Сархат Бейсенова, Нур-Султон шаҳар Бош санитар-врачи:
-Ashyq иловаси жорий этилганидан бери, унда қатнашаётган объектларда уй карантинини бузган 8 минг 518 та шахс аниқланди. Жумладан, 5 минг 65 киши «қизил» мақомида, яъни коронавирусга чалинган, 3 минг 453 киши «сариқ» мақомда бўлиб, бемор билан алоқада бўлганлардир. Уй карантинини бузган 4 минг 847 та шахс аниқланган. Бу - «қизил» мақомли касал юқтирганлар – 3 минг 347 киши, «сариқ» мақомли, яқин алоқада бўлганлар – 1500 киши.
Дарвоқе, «қизил» мақомга эга бўлиб, уйда қолмаганлар учун, дейди мутахассислар, жарима қўлланади. Яккаланиш тартибини бузганлар энг кам ойлик миқдорининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди, бу эса 87 ярим минг тенгедан зиёд.