Қозоғистонда яна коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ортди. Ўтган сутка давомида республикада 2 229 ҳолат аниқланди. Рўйхатда Алмати пешқадамлик қиляпти. Мегаполисда 612 ҳолат аниқланган. Пойтахтда эса 465 одам хасталанган. Алмати вилоятида тасдиқланган ҳолатлар сони 226 та. Ғарбий Қозоғистон ва Қарағанди минтақаларида ҳам юздан зиёд касалланиш ҳоллари рўйхатга олинди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда жами 276 минг фуқарода ПЗР-тест ижобий натижа берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, мамлакатда 36 минг нафар қозоғистонлик совидга қарши даволаняпти. Улардан деярли 12 ярим минг нафари шифохоналарда.
Абдумалик Сарманов таржимаси