Қозоғистонда эркакларнинг жинсий безидаги ракни аниқловчи ўзига хос технология ишлаб чиқилди. Унинг асосида Президент ишлари бошқармаси Ядро тиббиёти маркази мутахассислари ишлаб чиққан янги авлод радиофармпрепарати турибди. Препарат онкологик касалликларга илк даврида, ҳатто УТТ, МРТ, КТ аппаратлари ҳам аниқлай олмайдиган босқичида ташхис қўя олади. Мутахассислар таъкидлашича, янги технология мамлакат тарихидаги ядро тиббиётида катта янгилик бўлади.
Бауржан
Абишев, Тиббиёт маркази шифохонаси Циклотрон-ишлаб чиқариш мажмуаси раҳбари:
- Ушбу радиофармпрепарат ярим йилда
ишлатиш учун тайёр бўлди. Одатда, дунё амалиётида бунинг учун бир ярим-икки йил
керак. Барча тегишли шартларга
риоя этилди. Марказда биз ишлатиладиган материалларни олишдан тортиб, препарат чиқишигача назорат қиламиз. Препарат сифатига кафолат
бера оламиз.
Айгуль Садуақасова, Тиббиёт маркази шифохонаси Ядро тиббиёти маркази
раҳбари:
- Бундай ракка чалинганларни аниқлаш
ҳоллари 2–3 марта кўпайди. Бугунги кунда 8 мингта
эркак касалланган, Ҳар йили беморлар сони 500–800 нафарга ошяпти.
Препаратнинг
контрастлиги ва ярим емирилиш даври анча узоқ давом этади, бу эса ундан кенг
фойдаланиш, кўпроқ беморни кўрикдан ўтказиш имконини беради. Синов учун
дастлабки беш кишига ташхис қўйилди. Бугунги кунда Ядро тиббиёти маркази 10 та
радиофармпрепарат ишлаб чиқаради. Уларнинг ҳаммаси онкокасалликларга аниқ
ташхис қўйиш учун ишлатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

