COVID-19: Қозоғистон вилоятларидаги вазият

Қозоғистоннинг 4 та вилояти коронавирус бўйича қизил ҳудудлигича қолмоқда – уларда касаллик юқишига доир янги ҳолатлар кўп. Қўстанай, Ақмўла, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари статистикаси салбий. Миллий ижтимоий соғлиқни сақлаш сайтида шундай маълумотлар чоп этилди. Ақмўла вилоятида чекловчи карантин чораларини кучайтириш бўйича бош санитар-врач қарори эълон қилинган. Унга кўра, аҳолига ўта зарур бўлган ҳолатлардан бошқа вақтда уйни тарк этиш тақиқланган.

Атирау ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари, шунингдек, Республика пойтахти – Нур-Султон шаҳри ҳам сариқ ҳудуд ҳисобланмоқда. Қолган вилоятлар – яшил ҳудудда, дарвоқе, эндиликда Алмати ҳам шу ҳисобга киради. Эслатамиз, мазкур ранг бу ерда карантин чораларини юмшатиш мумкинлигини англатади. Таъкидлаймиз, коронавирус  пандемияси бошланганидан буён 135 мингга яқин қозоғистонлик касал юқтирган, 1990 та ҳолат ўлим билан тугаган.