Pfizer вакцинасининг иккинчи партияси Қозоғистонга 20 ноябргача келтирилади

Pfizer вакцинасининг иккинчи партияси Қозоғистонга 20 ноябргача келтирилади

Қозоғистонга 20 ноябргача Pfizer вакцинасининг иккинчи партияси келтирилади. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди. Эслатамиз, илгари республикага 379 минг доза препарат келтирилган, аҳолини эмлаш ишлари 7 та вилоятда бошлаб юборилган. Соғлиқни сақлаш раҳбари айтишича, 1 минг 313 нафар бола, 247 нафар ҳомиладор ва эмизикли аёл вакцина қабул қилган. Шу билан бирга, тез орада Америка препаратини пулли асосда ҳам олиш мумкин бўлади, деди тегишли муассаса бошлиғи. Умуман, бугунги кунда республикада катта ёшли аҳолининг 69 фоизи тўлиқ эмланган. Алексей Цой, шунингдек, COVID-19 билан хасталаниш бўйича статистикани ҳам маълум қилди. Унинг маълумотига кўра, касалланганлар ва КВИни оғир ўтказаётган беморларнинг асосий қисми эмлаш олмаганлар ҳиссасига тўғри келади.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:

- Шундай қилиб, 1 февралдан бошлаб КВИ билан рўйхатга олинган беморлар орасида эмланмаганлар улуши деярли 95 фоизни ташкил қилади, эмланган фуқароларнинг атиги 5 фоизи касалланган. Худди шундай ҳолат ўпкани сунъий шамоллатиш ускунасига уланган беморлар сонида ҳам кузатилди, уларнинг деярли 96 фоизи эмланмаган. Келтирилган бу маълумот вакцинация самарадорлигини яна бир марта исботлайди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси