Дам олиш кунлари қатор ташкилотлар ишламайди. Шаҳар бош санитар- врачи Сархат Бейсенова қатор карантин ва чеклов чораларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳужжат 17 июлдан кучга киради.
Бу очиқ ҳаводаги кафеларга ҳам таааллуқли. Иш кунлари ресторанлар соат кечки бешгача ишлайди. Лекин «Ashyq» лойиҳасида қатнашаётган умумий овқатланиш корхоналари душанбадан шанбагача соат 20 га қадар ишлаши мумкин. Бундан ташқари, тадбиркорлар санитария тадбирларини унутмаслиги зарур: ниқоб тартиби, масофаланишга риоя этилади, заллар фақат 50 фоиз тўлдирилади, уларда 30 тадан ортиқ ўрин бўлмаслиги керак. Шанба ва якшанба кунлари жамоат транспорти фаолияти тўлиқ тақиқланади. Шаҳар йўналишларидаги автобуслар тўхтатилади. Бу кунларда дезинфекция ишлари амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси