Ҳар куни Қозоғистон пойтахтида 200 тагача COVID-19 ҳолати кузатиляпти. Нур-Султон шаҳри бош санитар-врачи Сархат Бейсенова маълум қилишича, йил бошидан буён мамлакат пойтахтида хасталанганлар сони 38 мингдан ошди. Сўнгги уч ҳафта давомида касаллик юқтирганлар сони ўртача 10-19 фоизга камайиб борди. Лекин, мутахассислар фикрича, рўйхатга олинаётган янгидан хасталаниш ҳолатлари кўплиги пойтахтда эпидемиологик вазият беқарорлигини тасдиқлайди ва у «қизил» зонада қолишини кўрсатади.
Сархат Бейсенова, Нур-Султон шаҳри бош санитар- врачи:
- КВИ билан хасталанганларнинг 47,3 фоизи одам кўп тўпланадиган жойларда тез-тез бўлган. Умумий овқатланиш объектлари, бозорлар, савдо уйлари ва марказларига борган. 0,8 фоизи оммавий тадбирларда иштирок этганини тан олган. 29,2 фоиз бемор оила аъзолари билан мулоқот натижасида касаллик юқтирган. «Ashyq» иловаси бўйича лойиҳа жорий этила бошланганидан буён уй карантинига риоя этмаётган 3 минг 140 та одам аниқланди.
Шу билан бирга, “сариқ” ёки “қизил” мақомга эга юзтача одам бир неча марта турли муассасаларга борган. Таъкидлаш лозимки, Нур-Султонда мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари «Ashyq» иловаси доирасида иш юритиш мақсадида QR-кодга эга бўлган. Яна 40 тача умумий овқатланиш объектлари лойиҳага қўшилиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси