Бельгияда омикрон штаммининг янги варианти аниқланди. Валлония минтақасида яшовчи фуқарода вируснинг BA.4 тури аниқланди. Олимлар таъкидлашича, инфекции мунтазам мутация беряпти ва янги штамм пайдо бўлганидан кўра омикрон штаммининг янги варианти чиққани одамлар учун маъқулроқ. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ BA.4 ва BA.5 Германия, Буюк Британия, Дания, Жанубий Африкада аниқланган. Лекин улар хасталаниш, шифохонага ётиш ва ўлим ҳоллари кескин кўпайишига олиб келмаган. Бельгия Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, сўнгги ҳафта давомида мамлакатда кунига ўртача 9 минг одам коронавирус юқтиргани аниқланган.