Сунъий Интеллект қаҳрамон Алия Мўлдағулова образини жонлантирди

Сунъий Интеллект қаҳрамон Алия Мўлдағулова образини жонлантирди

Сунъий Интеллект ёрдамида машҳур снайпер қиз - Алия Мўлдағулова образи жонлантирилди. Ақтўбе музейида мультимедиа технологияларидан кенг фойдаланилади, улар Совет иттифоқи қаҳрамони ҳаётини янада аниқроқ ҳис этишга ёрдам беради.


Музей кираверишида ташриф буюрувчиларни беш тилда гапирадиган виртуал гид кутиб олади. Сўнгра VR кўзойнаклар ёрдамида Алиянинг болалигига, унинг қишлоғига йўл олиш мумкин. Овозлар ва видеоэффектлар билан тўлдирилган диорамаларда снайпер қиз тарбияланган болалар уйи экспозицияси, унинг мактаби, қамалдаги Ленинградни кўриш мумкин. Яқинларига фронтдан хат ёзаётган Алия Мўлдағулованинг голографик образи эсда қолади. У сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган. Шунингдек, Алиянинг сўнгги жанги ҳақида олинган кичик фильм бор. Қиз образи компьютер графикаси ва 3D-мэйппинг ёрдамида жонлантирилган.


Жанар Мақсутова, Алия Мўлдағулова вилоят мемориал музейи директори:


– Музейдаги диорамада Алиянинг снайперлик малакасини кўриш мумкин. Яна бир диорамада Алиянинг Казачихадаги сўнгги жангда яраланиши кўрсатилган. Аниқ кўрсатиб берилган тарихий воқеалар катта таассурот қолдиради.


Бугунги кунда музейда Алия Мўлдағулова билан боғлиқ 11 мингтадан зиёд экспонат жамланган. Минтақада қаҳрамон таваллудининг 100йиллигига бағишланган юзлаб тадбирлар ташқил қилинади. Машҳур сана муносабати билан махсус логотип тайёрланган.


Абдумалик Сарманов таржимаси