Кўҳна Анау шаҳри ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Кўҳна Анау шаҳри ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Астанада Туркманистон президентининг «Анау – мингйилликлар қаъридан келаётган маданият» китоби тақдимоти ўтказилди. Эслатамиз, ТУРКСЎЙ қарорига кўра, жорий йилда ушбу қадимий шаҳар Турк оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинган. Илмий-таълимий асарда муаллиф ёши етти минг йилга тенг Анау шаҳрининг вужудга келган пайтидан тортиб, бугунги кунгача бўлган тарихи, тараққиёти ҳақида ҳикоя қилади. Китоб туркман, инглиз, рус тилларида нашр қилинган. Уни қозоқ тилига таржима қилиш режалаштирилган.  

Асхат Кесикбаев, Турк академиясининг вице-президенти: 

 - Ушбу шаҳар, бу ерда ўғуз ва қипчоқ тамаддуни гуллаб-яшнаганини ҳисобга олсак,  нафақат туркманлар, балки бутун Марказий Осиё учун катта аҳамиятга эга. Китоб илмий ҳамжамият учун муҳим аҳамият касб этади. Давлатларимиз ўртасидаги алоқалар фаол равнақ топяпти. Айниқса, маданий ва илмий алмашинув доирасида. Бу борада Турк академияси алоҳида роль ўйнайди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.