Пойтахтда америкалик рассом кўргазмаси очилди

Ранглар уйғунлиги! Миллий музейда америкалик рассом Шри Чинмой қаламига мансуб интуитив асарлар кўргазмаси очилди. Мўйқалам устаси рангларни тўғри уйғунлаштириш орқали инсон онгига таъсир кўрсатиш, асабларини тинчлантириш мумкин, деган ғояни ўз ишларига асос қилиб олган. У «Жарна Кала» деб аталадиган ўз услубини шакллантирган. Бу жумла таржима қилинганида «жўшқин санъат» мазмунини беради. Бугунги кунда рассом ишларининг асл нусхалари санъат дурдоналари сифатида жаҳоннинг кўплаб музейларидан жой олган. Шифобахш ва ўзига хос ижод намуналари билан 10 февралгача таниша оласиз. 

НАЗГУЛ ҚАДИРИМБЕТОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бу кўргазма фақат катта авлод вакиллари эмас, ёш авлод, болалар учун ҳам аҳамиятли. Ранглар жилоланиши, ўзига хослиги, рангларнинг туйғуларга таъсири ҳар бир инсон онгига, қалбига таъсир кўрсатиши – кўргазманинг ўзига хослиги ҳисобланади. Картиналар гўзаллиги билан, ранглар уйғунлиги ва ўйноқилиги билан ажралиб туради, шу фазилатлари томошабинлар эътиборини қозонади, қизиқтиради. Меҳмонларни ўзига жалб эта олади, деб ўйлайман.