Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуасининг «Хроникадан келажакка» республика
кинолекторийси доирасида ҳужжатли фильмлар намойиши давом этмоқда. Ақтауда тақдим этилган «Travel Kazakhstan» фильмида мамлакатимизнинг кўркам жойлари, сайёҳлик
йўналишлари, сайёҳлар ҳақида ҳикоя
қилинади. Муаллифлар туризм
қандай ривожланаётганини, хорижлик меҳмонлар қандай жалб этилиши, мамлакат туризм марказларидан
бирига айланиши истиқболини кўрсатган. Шунингдек, «Кулали
оролидаги одам» фильми намойиш қилинди. У кўп йиллар давомида
Каспий денгизидаги оролда яшаган гидрометеостанция бошлиғи Пётр Лупенковнинг ҳаётини ҳикоя қилади.
Марат
Абзал, Манғистау вилояти маслиҳати депутати:
- Фильмнинг асосий ғояси – ўз ишига садоқат, инсоннинг табиатни асраб-авайлаши, уни ўрганишини кўрсатиб беришдан
иборат. Фикримча, Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга
оширилаётган «Taza Qazaqstan» экологик акцияси ғоялари ҳам акс этган. Чунки «Taza
Qazaqstan» - бу шунчаки чиқиндиларни тозалаш эмас, балки, энг аввало,
жамоатчилик онгига таъсир кўрсатиш ва экологик маданиятни шакллантиришдан иборат.
Атирауда
томошабинларга «Орол» ва «Онт» фильмлари тақдим этилди. «Ороол» балиқчи
Кунтуған Турғинбаев ҳақида. Лентада унинг тақдири орқали ушбу сув ҳавзаси
соҳилида яшаётган одамлар тақдири акс эттирилган. «Онт» картинаси эса
Қозоғистон 2024 йилг тошқин оқибатларини қандай енгиб ўтгани ҳақида ҳикоя
қилади.
Раиса
Биткова, «Светоч-Атирау» славян этномаданий бирлашмаси раиси:
- Бугун тошқинни енгишга бағишланган фильм томоша
қилдик. Мана шу фалокат одамларни жипслаштирди, бирлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик
ҳар қандай балони бартараф этишини англатди. Бу фильмларни барча ўқув юртларида
кўрсатиш керак, чунки энг муҳими - бирлик. Тинчлик, ҳамжиҳатлик бор бўлса,
барча тўсиқларни енгиб ўтиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

