Инсон ҳуқуқлари Халқаро куни доирасида «Ботир» қисқа метражли фильмининг онлайн-премьераси ўтказилди. Тадбир БМТ томонидан ташкил қилинди. Айтиш лозимки, фильм саккизта нуфузли халқаро кинофестивалда қатнашган ва «Энг яхши қисқа метражли фильм» ҳамда «Энг яхши аёл роли» номинацияларида Буюк Британияда ўтган фестивалда ғолиб бўлган. Бундан ташқари, киноасар Канада, АҚШ, Италия, Япония ва Россияда бўлиб ўтган кинотадбирлар асосий дастурига киритилган. Картина реал воқеалар асосида суратга олинган.
ЛАУРА САПА, «БОТИР» ФИЛЬМИ ПРОДЮСЕРИ:
- Фильм кимнидир айбламайди. У таъсир кўрсатишга чақирмайди. Шунчаки 21-асрда яшаётган одам атрофидаги замонавий мавжудликнинг янги кўринишини акс эттиради. Бизнинг мақсад – қурбон бўлган одам маънавий изтиробларини кўрсатган ҳолда одамларни инсонийликка чақириш. Улкан муаммони ҳал этиш учун кичкина ҳисса қўшишга интилдик.