Пекинда XXIV Олимпиада ўйинлари якунланди

Пекинда XXIV Олимпиада ўйинлари якунланди

Хитойда бўлиб ўтган 24-Олимпиада ўйинлари якунланди. Тўртйилликдаги асосий мусобақаларнинг ёпилиш маросими Пекинда, Миллий стадионда бўлиб ўтди. Пекин - ёзги ва қишки олимпия ўйинларига мезбонлик қилган дунёдаги ягона шаҳар. 91 давлатдан келган 3 мингга яқин спортчи 15 та йўналишда баҳс олиб борди. Медаллар ҳисобида биринчи ўринни Норвегия эгаллади. Иккинчи ўриндан Германия жой олди, ғолиблар учлигини Хитой якунлади. Қозоғистонлик спортчилар, афсуски, медаль қозона олмади. Бироқ ушбу ўйинлар шорт-трекчиларимиз кўрсатган юксак натижалар билан эсда қолади. Абзал Ажғалиев 500 метрлик масофада тўртинчи бўлди, бронза медаль соҳиби бўлиши учун озгина балл етмади. Жами бўлиб, Қозоғистон шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилди. Эслатамиз, Пекин Олимпиадаси 4-20 февраль кунларида бўлиб ўтди. 4 мартдан 13 мартгача Паралимпия ўйинлари ўтказилади.

Чжан Имоу, «Олимпида-2022» очилиш ва ёпилиш маросимлари постановкачи режиссёри:

- Бошидан шунга қарор қилгандик. Маросимларда юлдузлар ёки актёрлар бўлмайди. Биз оддий одамларга эътибор қаратамиз ва улар кўмагига таянамиз. Ижрочиларнинг аксарияти - талабалар, бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари. Мақсадимиз - маросим оддий бўлиши эди. Умид қиламизки, ёпилиш тадбирида атлетларга диққат қаратилади, бутун баҳсларда бўлганидек, шунга хизмат қилади.

Ёпилиш маросимида Хитой эстафетани Италияга топширди. Тўрт йилдан сўнг Милан ва КортИна-д’Ампеццода 25-Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади.

Басима Сарманова таржимаси