Хавф туғилганида аҳолини огоҳлантирувчи илова тақдим этилди

Хавф туғилганида аҳолини огоҳлантирувчи илова тақдим этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро мудофааси қўмитаси маълум қилишича, бу сервис қозоғистонликларга зилзила юз берганида эвакуация станциялари жойлашган жойлар тўғрисида маълумот олиш имконияти яратиб беради. Сервис трассалар ёпилиши-очилиши, машғулотлар бекор қилиниши, бўронлар эҳтимоли, чўмилиш мумкин бўлган жойлар ҳақида маълумот беради.

Бауржан Сиздиқов, Қозоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўмита раиси:

- Бундан ташқари, Darmen Фуқаро мудофааси иловасига интеграция қилинган, унинг ёрдамида тушунарли иловалар ва йўриқномалар орқали хавфсизлик қоидалари билан танишиш мумкин. Вазирлик “Darmen”нинг имкониятларини кенгайтириш устида ишлаяпти. Бугунги кунда имкониятдан фойдаланган ҳолда фуқароларга ўзлари ва яқинлари учун смартфонларига Darmen мобил иловасини юклаб олишни тавсия этаман.

Таъкидлаш лозимки, 1 март куни бутун дунёда Фуқаро мудофааси куни нишонланади. Жорий йилда у «Таваккалларни баҳолашда ахборот технологиялари» шиори остида ўтказилади. Пойтахтда фуқаро мудофааси воситалар ва ускуналари кўргазмаси ташкил қилинди. Шу каби экспозициялар барча минтақаларда ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси