Шахмат бўйича аёллар терма жамоаси мусобақада ютқазди

Шахмат бўйича аёллар терма жамоаси мусобақада ютқазди

Рақиблар ўртасидаги ўйин икки йўналишда 55-77 ҳисоби билан якунланди. Дарвоқе, дунёда биринчи марта Астанада бўлиб ўтган шу каби турнирда маҳаллий шахматчилар бир томонда туриб, хорижий шахматчиларга қарши чиқишди. Матч ноклассик форматда ташкил қилинган. Рапид усулида қозоғистонлик шахматчи қизлар ҳисобни тенглаштирган бўлса, блицда рақибларига ён берди. Матчнинг мукофот жамғармаси 50  минг долларни ташкил қилади.

Гулмира Даулетова, гроссмейстер, шахмат бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори:

- Биз ютқаздик, аммо шунга қарамай, қизларимиз улкан тажрибага эга бўлди, улар дунёнинг энг яхши гроссмейстерлари билан ўйнади. Спортчиларимизнинг ҳаммаси истеъдодли. Олдинда бизни аёллар ва эркаклар ўртасида Осиё чемпионати кутмоқда, у Алматида бўлиб ўтади. Бизда ғалаба учун барча имконият мавжуд, бу дунё чемпионатига йўлланма беради.  

Хуршида Абдуллаева таржимаси