Қозоғистонда ноодатий исм – Атом деб
аталган беш фуқаро бор. Уларнинг энг кичиги 3 ёшда, энг
каттаси эса 66 ёшда. Улар Ақмўла, Қўстанай
вилоятлари ҳамда Алмати ва Астана шаҳарларида яшашади.
Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, шунингдек, иккита Атомжан, олтита
Атомбек, иккита Атомвек ва битта Атомтай умр суряпти. Уларнинг кўпчилиги вояга
етган.
Жазира
Маратқизи, Миллий статистика бюроси матбуот котиби:
–
Бундай ном олганларнинг 80 фоизи 47 ёшда, бу эса катта авлодда ҳозиргиларга
нисбатан мазкур ўзига хос исм анча оммалашганидан дарак беради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси