100 дан зиёд тарихий объект, табиий диққатга сазовор жойлар ва маданият ёдгорликлари 5 томли «Муқаддас Қозоғистон» энциклопедиясининг 4-китобига киритилди. Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ва Павлодарни қамраб олган янги нашр тақдимоти Қозоғистон Миллий музейида ўтказилди. Тадбирда тадқиқотлар ва мавжуд материални тўплашда бевосита қатнашган олимлар, тарихчи ва ўлкашунослар иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, аввал чоп этилган тўпламлар мамлакатнинг қатор бошқа минтақаларига бағишланган. Улар орасида Алмати, Ақмўла, Қарағанди, Қўстанай, Қизил Ўрда вилоятлари, мамлакатнинг ғарбий қисмидаги минтақалар, Нур-Султон ва Алмати шаҳарлари бор.
БАТИРХАН ЖУМАБАЕВ, «МУҚАДДАС ҚОЗОҒИСТОН» ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ РАҲБАРИ:
- Тўртинчи томда Абай туғилган замин ҳақида ҳикоя қилинади, унинг чоп этилиши шоирнинг 175 йиллиги билан бир вақтда юз берди. Китоб икки тилда, 2 минг нусхада чоп этилди. Шундан мингтаси қозоқ тилида, қолгани рус тилида. Бизда 5 йиллик лойиҳа мавжуд, келгуси йилда 5-том чоп этилади, унга Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳри ёдгорликлари киритилади.