Қозоғистонда Президент арча байрамлари ўтказилди

Қозоғистонда Президент арча байрамлари ўтказилди

Қозоғистоннинг барча минтақаларида Президент арча байрамлари ўтказилди. Бу байрам боқувчисини йўқотган, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган, кўп болали оилаларга мансуб, шунингдек, таълим, спорт ва ижод соҳасида катта муваффақиятларга эришган болалар учун ташкил қилинди. Туркистонда байрамга 200 бола таклиф қилинди. Вилоят ҳокими Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан йиғилганларни табриклади. Болалар арча атрофидан айланишди, эртак қаҳрамонлари иштироки ўтказилган театрлаштирилган томошани кўришди, эсдалик совғалар олишди.

– Бугун жуда қувноқ ўтди. Қорбобо, Қорқиз келди. Арча чироғини ёқдим.

– Янги Йил байрами жуда ёқди. Янги, 2024 йил билан табриклайман!

Қўстанай вилоятида эса болалар учун Янги Йил бали ташкил қилинди. Энг яхши артистлар, раққос ва акробатлар сеҳрли эртак муҳитини яратди. Арча чироқларини ёқиш маросими ўтказилди. Болаларга совғалар берилди.

Фариза Ўспанова, 5-синф ўқувчиси:
- Янги Йил – мен энг севган байрам, унга йил бўйи тайёрланаман. Яхши ўқийман, катталарни, ўқитувчилар ва ота-онам айтганини қиламан. Орзуим ушалди. Энг катта арча қошидаман. Мамлакатимиз президентининг Арча байрамига  таклиф қилишганидан жуда хурсандман. Буни ҳар бир ўқувчи орзу қилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.