Павлодарда Иртиш дарёси орқали янги кўприк қуриляпти. Узунлиги 700 метрга тенг иншоотда 4 та ҳаракат чизиғи бўлади. Шунингдек, ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратиб турувчи хавфсизлик тасмаси ва пиёдалар ўтиш жойи кўзда тутилган. Объект биринчи тоифага мансуб, мамлактада бу каби иншоот ҳозирча мавжуд эмас. Қурилишда ишлатиладиган вантли тизим юкнинг тенг тақсимланишини ва дарё оқими шиддатини пасайтиради. Ҳозир асосий таянч устунлари қуриляпти. Таъкидлаш лозимки, янгидан бунёд этилаётган мазкур кўприк дарёнинг чап томонидаги республика аҳамиятига эга йўлни ўнг қирғоқ билн боғловчи асосий йўлга айланади ва мамлакат транзит-транспорт салоҳиятини кенгайтиради.
Нурмухаммед Бейсембаев, лойиҳа раҳбари:
- Объектнинг мураккаб жиҳати — дарё юзасида
олиб бориладиган ишларда. Бу ерда Иртиш дарёсининг чуқурлиги 8 метргача боради,
унда биз оқимдаги устунларни ўрнатишда махсус технологиядан фойдаланаяпмиз.
Ишлар сув юзасидан назорат қилинади. Баҳорги сув кўпайишигача тегишли устунларни
қоқишга улгурамиз, деган умиддамиз. Баҳорда
қорлар эриб кетганидан кейин эса ишларни давом эттирамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

