Олий таълим даргоҳларида йирик суперкомпьютер кластерлари шаклланяпти

Олий таълим даргоҳларида йирик суперкомпьютер кластерлари шаклланяпти

Қозоғистоннинг йирик олий таълим даргоҳларида йирик суперкомпьютерлар ишлайди. Ҳозир Алматидаги ал-Форобий номли Қозоғистон Миллий университети ва Астанадаги Лев Гумилёв номли миллий университет бундай имкониятга эга. Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Талғат Ешенқуловнинг маълум қилишича, ҳар иккала таълим даргоҳида маълумотларни интеллектуал бошқариш тизимлари жорий этилган. Келажакда шу каби тизимлар бошқа университетларга ҳам келади. Натижада, мураккаб моделлаштириш, катта маълумотларни таҳлил қилиш, халқаро тадқиқотларда қатнашиш имконини яратади.

Талғат Ешенқулов – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири ўринбосари:

- Барча олимлар ўз тадқиқотларида суперкомпьютердан учун фойдаланиш уларга мурожаат эта олади. Албатта, мамлакатдаги бошқа олий ўқув юртларига ҳам суперкомьютерлар ўрнатилади.  Лекин мавжуд тадқиқотларимиз учун ҳозирча мана шу ўрнатган ускуналаримиз қуввати етади.

Абдумалик Сарманов таржимаси