Павлодарда қуроқ тикиш танлови ўтказилди

Павлодарда қуроқ тикиш танлови ўтказилди

Қозоқ халқ амалий санъати жаҳон брендига айланиши керак. Павлодар вилоятида бўлиб ўтган қуроқ тикиш танлови иштирокчиларининг фикри шундай. Ёш чеварлар нақшларни тез ва чиройли шаклда тика олишини намойиш этди. Улардан бир қисми ўз ижодидан намуналар келтирган бўлса, бошқалари қадимий қозоқ одати «Сирға салу» учун зарур жиҳозларни тақдим этди. Улағат Жумағалиули бу танловда қатнашган ягона йигит. Қўл ҳунари тўгарагига қатнаётган ёш уста келажакда жаҳонга таниқли дизайнер бўлиш ва мода оламини забт этиш ниятида.

Улағат Жумағалиули, танлов қатнашчиси:

- Тикув машинаси билан ишлашни менга ўқитувчим ўргатган. Зигзаг қилиб тикишни ҳам биламан. Чиройли нақш ва орнаментлар чиқараман. Бу иш менга ёқади.

Малика Нахипова, уста:

- Вазифамиз фақат қизларга тикишни ўргатишдан иборат эмас. Улар орасида тадбиркорликни ривожлантириш зарур. Наврўз арафасида ярмарка ўтказмоқчимиз, унда ёшлар ўз буюмларини сота олади. Шу тариқа меҳнатсеварликка ўргатамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси