Ҳужжатга кўра, бировларнинг интеллектуал мулкидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ахборот алмашиш кўзда тутилган. Энг муҳими, жумладан, интернет захираларида ҳам муаллифлик ҳуқуқи масаласи тартибга солинади. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили бу ҳужжатни МДҲнинг саккиз давлати имзолаган. Россия, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Ўзбекистон мазкур қонун амал қилиши учун мамлакат ичида зарур бўлган жараёнларни якунлади. Сенаторлар фикрича, қонун муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳолатларига тўсиқ қўяди ва МДҲ давлатларининг савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорлигини кенгайтиради.
Амангелди Тўламисов, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:
- Мамлакат қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда, шартномани рўёбга чиқариш учун муаллифлик ҳуқуқи жорий этилган объектлардан фойдаланишда кузатилаётган қонунбузарликларга қарши кураш борасида мунтазам маълумот алмашиш кўзда тутилган. Таълимий, услубий, махсус адабиёт алмашиш, бу мавзудаги илмий тадқиқотлар натижаларини тақдим этиш; семинар ва конференциялар ўтказиш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси