Қозоғистон пойтахтидаги ҳарбий-тарихий музейга борганлар эндиликда Бўгенбай ботир дубулғасини кўриши мумкин. Илгари бу буюм шавкатли жангчининг еттинчи авлоди Жабай Кенжалин уйида сақланган, у дубулғани тантанали маросимда музей жамғармасига бепул ҳадя қилган. Экспонат, мутахассислар айтишича, ўзига хос тарихий қийматга эга, чунки буюк қозоқ саркардаси учта жуз қўшинини бошқарган ва халқ озодлиги йўлида жасурлик билан жанг қилган. Тадбир мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлангани бежиз эмас. Таъкидлаймиз, ўлимидан сўнг ботирнинг айрим жанговар аслаҳалари уч аср давомида оиласида муқаддас буюм сифатида сақланган, авлоддан-авлодга ўтиб келган. Эндиликда афсонавий жангчининг ҳарбий дубулғасини ҳар бир юртдошимиз кўриши мумкин.
Марат Нагуманов, «Қуролли кучлар фахрийлари» республика жамоат бирлашмаси раис ўринбосари:
- Бу бутун Қозоғистон халқи, айниқса, ўсиб келаётган авлод учун катта аҳамиятга эга. Унинг юртга хизмати – ёш авлод учун муносиб намуна бўлади, биз ҳамиша аждодларимизни, бугунги қаҳрамонимизни ёдга олишимиз керак, бугунги кунда давлатимиз 30 йиллик эмас, 3 минг йиллик тарихга эгалигини унутмаслик керак. Мангилик ел – ёрқин ғоя, шу ғоя йўлида ишласак, меҳнат қилсак арзийди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси