Йил бошидан бери 4,5 минг одам «қандас» мақомини олди

Йил бошидан бери 4,5 минг одам «қандас» мақомини олди

Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабар берди. Юртимизга кўчиб келганларнинг ярмидан зиёди Ўзбекистондан. Шунингдек, Хитой, Россия, Туркманистон, Монголия ва бошқа давлатлардан ҳам келган. Улар асосан Алмати, Манғистау, Туркистон ва Жамбил вилоятларига, шу билан бирга, Алмати, Астана ва Чимкентга жойлашган. Кўчиб келганларнинг 18,5 фоизи олий маълумотли,  40 фоизга яқини ўрта махсус маълумотга эга. Жами бўлиб, 1991 йилдан буён бир миллион 110 минг нафардан ошиқ этник қозоқ Қозоғистонга қайтган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси