Астанада Марказий Осиё учун сув дипломатияси семинари ўтказилди

Астанада Марказий Осиё учун сув дипломатияси семинари ўтказилди

Астанада Марказий Осиё мамлакатлари давлат хизматчилари сув дипломатияси бўйича билимини оширяпти. Қозоғистоннинг «KazAID» халқаро ривожланиш агентлиги бу йўналишда ҳамкорликни ривожлантириш дастури тайёрлади. Унинг доирасида Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон мутахассислари трансчегара сув манбаларини бошқариш бўйича илғор усулларни ўрганади. Орол денгизи ҳавзасини ривожлантириш, сув хўжалиги билан боғлиқ қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш имкониятларини муҳокама қилади.  

Арманай Қабдешова, «Kazaid» Қозоғистон халқаро ривожланиш агентлиги матбуот котиби: 

- Бу семинарнинг бош масаласи - сув дипломатияси ва бугунги кунда барқарор ривожланиш учун расмий ёрдам кўрсатиш. Яъни, ташқи сиёсатимизнинг асосий йўналишларидан бири. Уни рўёбга чиқариш доирасида семинар ташкил қилинди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси