Давлат раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс Артур Ластаевни қабул қилди. Омбудсмен йиллик ҳисоботини тақдим этди. Шу тариқа, 900 минг нафардан зиёд қозоғистонликнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди. Ўтган йил давомида жами 5 мингтадан зиёд шикоят тушган. Ҳозир мазкур ташкилот оилавий-маиший зўравонликка қарши кураш бўйича махсус маъруза тайёрлаяпти. Артур Ластаев ҳудудий вакиллар иш бошлагани, миллий муаммолар олдини олиш механизми ишга тушгани, халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва фуқаролик жамият билан ўзаро алоқалар фаоллашганини кўрсатиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев инсон ҳуқуқларига бериладиган кафолатларни мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.