Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши қурбонларини хотирлашга бағишланган тадбирлар ўтказиляпти. Голландиянинг Амерсфорт шаҳри яқинидаги ҳарбий қабристонда 865 та совет аскарлари қабрига гуллар қўйилди. Бу ерда кўп йиллардане буён исми-шарифи, умр йўли номаълум бўлган ҳарбий асирлар дафн этилганди. Улар қаторида 100 нафардан зиёд Қозоғистон ва Марказий Осиёдан бўлганлар бор. Асирлар 1941 йил октябрида Шарқий фронтдан келтирилган.
Ремко Рейдинг, журналист, тадқиқотчи /Нидерландия/:
- Ҳозир биз уларнинг исмларини
аниқлаяпмиз. Оилаларини топяпмиз. Кўпларининг қариндош-уруғлари узоқда, ҳамма
ҳам кела олмайди. Шунинг учун биз гулдасталар қўямиз. Бу нарс ажуда муҳим,
чунки турли авлодлар, миллатлар, эътиқодларни бирлаштиради. Қозоғистонлик
аскарларнинг аниқ сони номаълум, лекин камида 20 нафари аниқланган. Кўпларининг
оилалари топилди.
Аниқланган исмлар қаторида Ильша Махаметов, Адилхан Умарбеков, Дмитрий Хмель, Владимир Ботенко бор. Изқуварлик ишлари миллий
чегараларни ортда қолдирган, кенг кўламли халқаро ҳамкорликка айланган. Волонтёрлар, дипломатлар
ва тадқиқотчилар кучларини бирлаштирганча бедарак йўқолганларнинг
исмларини аниқлаш учун ишлаяпти.
Сюзанне Флепсе,
волонтёрлар гуруҳи
раҳбари /Нидерландия/:
- Менимча, аскарлар ҳақида хотирани сақлаб
қолиш, яқинларини топиш ўта муҳим.
Шунинг учун мен мазкур лойиҳага ёрдам беряпман. Турли давлатларнинг одамлари
қабрларга ғамхўрликни қилади, ҳужжатларга эга бўлади, маблағ эса исм ва
оилаларни аниқлаш учун ишлатилади.
Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатларидан
бўлган аскарлар тарихи шунчаки ҳарбий солноманинг бир қисми эмас. У жонини
гаровга қўйиб Ватанни ҳимоя қилганлар тақдири. Улардан кўпларининг исмларини
тарих архивларидан тиклашяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

