5 минг қозоғистонлик имтиёзли кредит олиш истагида

5 минг қозоғистонлик  имтиёзли кредит олиш истагида

5 мингдан зиёд қозоғистонлик ёш тадбиркорлар ташаббусларини рўёбга чиқариш учун олинадиган кредитга умид боғлаган. Аграр кредит корпорацияси шу кунгача 3 минг 300 дан зиёд аризани маъқуллади. Унинг 2 ярим мингдан кўпроғи кичик насия шаклида расмийлаштирилди. Бошқаларига маблағ ажратилаяпти. Лойиҳаларнинг асосий қисми чорвачилик ва зироатчилик, хизматлар, савдо ва енгил саноат йўналишларига мўлжалланган. Йиллик устама миқдори 2,5 фоиз бўлган бундай кредит ўз иш ўрнини очиш ёки кенгайтириш учун 21-35 ёшдаги ёшларга берилади. Жорий йилда мазкур дастур доирасида 5 минг 800 дан кўпроқ тадбиркорга 29 миллиард тенге маблағ берилиши режалаштирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.