Парламент палаталарининг қўшма мажлиси ўтказилади

Парламент палаталарининг қўшма мажлиси ўтказилади

Мажилис раиси Ерлан Қўшанов Парламент палаталари қўшма йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Йиғилиш 16 сентябрь куни пойтахтда бўлиб ўтади. Унда президентлик лавозими учун бир марта етти йиллик муддат белгилаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда. Таъкидлаш лозимки, куни кеча Конституциявий кенгаш Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Асосий қомуснинг 91-модда, 2-банди талабларига тўғри келиш-келмаслигини бўйича мурожаатини текширди. Маълум бўлишича, қонун лойиҳаси Конституцияга мувофиқ, кўзда тутилган ўзгаришлар эса Қозоғистон ҳуқуқий сиёсати меъёрларига мос келади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.