Қозоғистон Президенти БМТ саммитида қатнашди

Қозоғистон учун БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш миллий устуворлик ҳисобланади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ саммитида шундай баёнот берди. Давлат раҳбари Венгрия Президенти билан бирга Етакчилар мулоқоти биринчи сессияси ҳамраиси бўлди. Президент таъкидлашича, бугунги кунда Қозоғистонда барқарор келажак учун мунтазам инвестиция киритиб борилмоқда. Давлат бюджетининг 80 фоизи шу мақсадларда сарфланади. Аҳоли бепул таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан фойдалана олиши таъминланган. Шунингдек, Қозоғистон Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор тараққиёт мақсадлари учун хаб яратиш ташаббуси билан чиқди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Минтақа даражасида кучларни бирлаштиришга эришиш учун "Ягона БМТ" тамойилини мустаҳкамлаш талаб қилинади. Шунинг учун биз Қозоғистонда Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор тараққиёт мақсадлари учун хаб яратиш ташаббусини кўтарамиз. У БМТнинг минтақадаги фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Давлат раҳбари фикрича, глобал чорловларни бартараф қилиш ва ҳамма учун фаровон келажак яратиш зарур, бу йўналишда бирга ишлаш керак. Бунга Жаҳон ҳамжамияти фақат биргаликда эриша олади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев саммит иштирокчиларини халқаро молия тизимига янгидан ҳаёт бағишлашга чақирди. Айнан молия тизими барча давлатларнинг тенглигини таъминлашга хизмат қилади, дея таъкидлади Қозоғистон Президенти. Экология, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларига кўпроқ маблағ ажратиш керак. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, иқлим, озиқ-овқат ва энергетика бўҳронлари барқарор тараққиёт учун катта хавф туғдиради.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Биз техник ёрдам, илмий тадқиқотлар ва таваккалларни баҳолаш бўйича БМТ доирасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашимиз керак. Барқарор тараққиёт мақсадлари барча учун яхшироқ дунё сари йўл очади. Кучларни бирлаштиришимиз зарур. Қозоғистон ҳамиша барқарор тараққиёт учун БМТ кучли ва самарали йўл тутиши тарафдори бўлган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.