Европа
Кенгаши Парламент Ассамблеяси Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ва
конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлади. Ёзма декларацияни 22 нафар
депутат имзолади. 15 март куни бўлиб ўтган референдум институционал ўзгаришлар йўлидаги муҳим қадамлиги кўрсатилган. Муаллифлар давлат бошқаруви моделини
ривожлантириш, ҳисобот механизмларини
мустаҳкамлаш, фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятларини
кенгайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш
сиёсатини ижобий баҳолади. Декларацияда
Қозоғистоннинг Европа Кенгаши билан ҳамкорлиги қайд этилган ва мамлакатимизнинг
демократик институтлар ва қонун устуворлиги тамойилларини мустаҳкамлаш
борасидаги саъй-ҳаракатларини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлиги
билдирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

