Биржа савдоси ва тадбиркорлик масалаларига доир қонун маъқулланди

Биржа савдоси ва тадбиркорлик масалаларига доир қонун маъқулланди

Қозоғистонда брокерларни лицензиялаш ва товар биржаларининг клиринг марказлари жорий этилади. Товар биржалари эса кичик ва микробизнес субъекти категориясидан чиқарилади. Сенат тегишли қонунни маъқуллади. Ҳужжат қоидалари биржа савдоси соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган. Тузатишлар орқали ҳукумат ва монополияга қарши органлар   компетенцияларини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган. Натижада биржа савдолари иштирокчилари фаолияти устидан давлат назорати кучайтирилади.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:

– Сармоядорларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам эътиборсиз қолмади. Хусусан, республика ҳудудида инвестиция фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш учун сармоядорларнинг махсус реестри тақдим этилади. Айни пайтда, давлат тузилмалари ва маҳаллий ижро органларининг ушбу реестрга киритилган инвесторларга нисбатан текширув ўтказиш тўғрисидаги қарорлари фақатгина прокурор билан қатъий келишувдан сўнг қабул қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси