Парламент нефть маҳсулотлари бўйича шартномани ратификация қилди

Парламент нефть маҳсулотлари бўйича шартномани ратификация қилди

Қозоғистон парламенти Россия билан имзоланган нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартномага киритилган ўзгаришларни ратификация қилди. Унга кўра қўшни давлатлар мамлакатимизга экспорт қилинаётган бундай товарларга вақти-вақти билан декларация берилишини бекор қилади. Сенатор Бауржан Қаниевнинг айтишича, республика бензин, авиа ва дизель ёнилғиси, шунингдек, бир неча турдаги нефть маҳсулотларини кўрсатилган квоталар доирасида импорт қилади. Декларация беришнинг аввалги шакли бир томондан квотада кўрсатилган бутун маҳсулот ҳажмини тутиб турган биттагина экспортчи пайдо бўлишига олиб келди. Иккинчи томондан, маҳаллий харидорларнинг етказиб берувчини танлаш имкониятини йўққа чиқарди. Сенат тасдиқлагач Қозоғистон тадбиркорлари Россия нефть маҳсулотларини эркин харид қилиши учун йўл очилади. Улар нарх, тўлов шартлари, товар етказиб бериш муддати бўйича ўз манфаатларига мос шаклда иш тутиши мумкин.

Бауржан Қаниев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Кўрилаётган қонунда шартноманинг 3-моддасига ўзгариш киритилади. Россиядан Қозоғистонга олиб кириладиган нефть ва нефть маҳсулотларига вақти-вақти билан декларация берилишини бекор қилади. Бу ўзгариш икки турдаги маҳсулотга нисбатан қўлланилмайди. Биринчидан, захира сифатида ғамланиладиганига, чунки захираларга декларация транспорт воситасига берилган декларация билан бирга расмийлаштирилади. Иккинчидан, 2022-2024 йилларда трубопровод транспорти орқали келтирилганларига. Чунки у бошқа икки томонлама шартнома бўйича ҳал қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.