Ўлжас Бектенов Бокуга сафар қилди

Ўлжас Бектенов Бокуга сафар қилди

Қозоғистон ва Озарбайжон ўзаро ҳамкорликни кенгайтиради. Республикамиз 340 миллион доллар қийматга эга 130 турдаги нохомашё товарлари етказиб бериш ниятида. Қозоғистон Бош вазири Бокуга қилган расмий ташрифида шундай баёнот берди. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга Ўлжас Бектенов Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг саломини етказди ва икки давлат раҳбарлари ўртасидаги илиқ алоқалар туфайли икки томонлама алоқалар янги сифат даражасига етганини кўрсатиб ўтди. Сўнгра Қозоғистон Бош вазири ҳамкасби Али Асадов билан музокаралар юритди. Томонлар савдо-иқтисодий алоқалар, транспорт-логистика соҳасини ҳамкорлик, маданий-гуманитар соҳадаги ришталарни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқишди.  Ўтган йили Қозоғистон ва Озарбайжон умумий қиймати 533 миллион доллар бўлган маҳсулот алмашди, Транскаспий транспорт йўлаги бўйлаб 4,5 миллион тонна юк ташилди. Учрашув ниҳоясида бир қанча муҳим ҳужжатлар имзоланди. Улар қаторида Қозоғистон - Озарбайжон йўналишида оптик толали алоқа линияси қурилишини лойиҳалаштириш ва рўёбга чиқариш бўйича шартнома ҳам бор. Эслатамиз, бу стратегик объект Осиё ва Европа ўртасидаги алоқа сифатини оширишга, ўзаро маълумот алмашиш суръати ва ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси