Қозоғистон Сенати ва Мажилиси депутатлари қўшма йиғилишда Парламент фаолияти Регламентига қўшимчалар қабул қилди. Унга «Конституциявий қонунлар қабул қилиш» деб номланган қўшимча боб киритилди. Эндиликда бундай лойиҳаларни палаталар биргаликда кўриб чиқади. Шунингдек, шошилинч чоралар кўриш учун Ҳукумат ташаббуси билан киритилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилди. Парламентнинг Бош вазир маърузасини тинглаши масаласида ҳам ўзгаришлар бор. Таъкидлаш лозимки, республика Конституциясига кўра, Бош вазир Ҳукумат фаолиятининг асосий йўналишлари ва унинг энг муҳим қарорлари бўйича ҳисобот беради. Эндиликда бу ҳисобот Парламент Палаталари қўшма йиғилишида тингланади. Жараёнларга киритилган қўшимчага кўра, овоз бериш протоколлари расмий сайтда эълон қилинади. Йиғилишлар жонли трансляция қилинади. Депутатлар фикрича, бу қоида қонун чиқарувчилар иши шаффоф бўлишини таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси